Ироқ армияси Мўсул марказига юриш бошлади

Жаҳон 05 Март 2017 6775

Ироқ армияси илғор бўлинмалари ИШИД назоратида қолаётган Мўсул шаҳри марказига янги ҳужум бошлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Амалиётни ўтказаётган бирлашган қўмондонлик матбуот хизмати раҳбари генерал Яҳё Расулнинг маълум қилишича, шаҳарнинг жанубий ва жануби-қисмидан юриш бошланган, шаҳарнинг тарихий қисмида жанглар олиб борилмоқда.

Шунингдек, шаҳар атрофидаги Ал-Самуд ва Тал ал-Руман туманлари ҳудудларида ҳам жанг кетмоқда.

ИШИДнинг Ироқдаги охирги таянчи Мўсулни ИШИДдан озод этиш учун 2016 йил 17 октябрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошланганди. Шу йилнинг 18 январида шаҳарнинг шарқий қисми жангарилардан тозаланди. 24 февраль куни шаҳарни бутунлай озод қилиш учун амалиёт қайтадан бошланди.

1 март куни ироқлик ҳарбийлар Мўсулни ташқи дунё билан боғловчи охирги йўлни эгаллади ва ИШИД шаҳар ичкарисидаги жангарилар ва ҳарбий техникасини олиб кетиш имконидан маҳрум бўлди.

Худди шу куни ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий тарафдорларига мурожаат қилиб, мағлубият ҳақида эълон қилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар