Буюк Британия Ироққа 10 миллиард фунт стерлинг (12,29 миллиард доллар) миқдорида кредит ажратади. Бу Reuters агентлиги Ироқ молия вазирлигидаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бу маблағ мамлакатнинг муҳим инфратузилмаларини молиялаштириш учун сарфланиши назарда тутилган.

Ҳозирча Ироқ ҳукумати бу ҳақда расман эълон қилмаган, бу борадаги баёнот янги ҳафта бошида берилиши кутилмоқда.