Исроил бош вазири Москвага бориб, Путиндан Эрон Сурияда нима қилаётганини сўрамоқчи

Жаҳон 05 Март 2017 15105

Россия президенти Владимир Путин 9 март куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан Москвада учрашади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати расман маълум қилди.

«Ҳа», — дея жавоб берган Дмитрий Песков шу ҳақдаги саволга жавобан.

Шу билан бирга у Москвада уч томонлама, яъни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокидаги учрашув ўтказилиши эҳтимолини рад қилган.

РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, Москвага ташрифи давомида Нетаняҳу Сурия масаласини муҳокама қилиб, бу минтақада Эрон қандай вазифани бажараётганини аниқлаб олмоқчи. Исроил бош вазири Эроннинг Сурияда мавқеини мустаҳкамлаб олаётганидан ташвиш билдирмоқда.

«Мен Исроил бунга тоқат қила олмаслигини билдирмоқчиман. Умид қиламанки, биз бу борада бир фикрга кела оламиз», — деган Нетаняҳу.

Россия ва Исроил раҳбарлари Сурия масаласи хусусида охирги бор 2016 йилнинг декабрида муҳокама ўтказишганди. Унинг якунида Нетаняҳу агар Эрон Суриядан Исроилга ҳужум қилишда фойдаланмаса, исроилликлар Суриядаги жараёнга аралашмаслигига ваъда қилганди.

Исроил доимий равишда Сурия ҳудудига артиллерия ва авиация орқали зарбалар бериб келмоқда. Бундан мақсад ҳудуддаги «Ҳезболлоҳ» ҳаракатига зарар етказиш ҳисобланади. Расмий Тель-Авив бу ташкилотни террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди, аммо «Ҳезболлоҳ» аскарлари айни вақтда Сурия ҳукуматига мухолиф кучлар билан курашишда ёрдам кўрсатмоқда.

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25670 Жамият
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди (видео)
22:14 350 Жамият
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 2146 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 3273 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3541 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 6688 Спорт
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
19:54 7501 Спорт
Андижондаги нуфузли касб-ҳунар коллежлари янги  ўқув йили учун ўқувчилар қабул қилади
19:38 2382 Жамият
Кўпроқ янгиликлар