Мексика АҚШнинг турли штатларидаги консулхоналарда бу мамлакатдан депортация қилинаётганлар учун 50та марказ очди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Мексика ТИВ раҳбари Луис Видегарай АҚШ ҳукуматини мексикаликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ва ҳужжатсиз муҳожирларни қонун асосида кузатишга чақирган. Унинг сўзларига кўра, Мексика Америка қонунларини, хусусан фуқароларнинг депортация қилинишига оид қонунларни ҳурмат қилади. Аммо биринчи навбатда инсон ҳуқуқларига риоя этиш керак.

Бундан олдинроқ Мексика АҚШ президенти Дональд Трампнинг фармонига кўра мамлакатдан чиқариб юбориладиган мексикаликларни сўзсиз қабул қилишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп миллионлаб рўйхатдан ўтмаган муҳожирларни депортация қилишга ваъда берган эди.

АҚШ миллий хавфсизлик котиби Жон Келли Мексика билан чегарадаги девор яқин икки йил ичида қуриб битказилишини маълум қилган.