«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг навбатдаги тури доирасида «Борнмут»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашувдаги вазиятлардан бирида «Борнмут» ҳимоячиси Тайрон Мингз Ибраҳимовичнинг бошини босиб ўтганди. Кейинроқ қасд олиш мақсадидаги Златан унинг юзига тирсаги билан урди.

«Златан - катта йигит. Биз кўча футболидан, эркаклар футболидан кириб келган авлодмиз. Биз журналистларга арз қилиб йиғлайдиган авлод вакиллари эмасмиз.

Керак бўлган нарса бу натижа. Қолгани биз учун аҳамиятсиз», - дея Моуриньонинг сўзларини келтирган BBC Sport.

Ибраҳимовични босиб ўтган «Борнмут» футболчиси: Шу кун келишини бир умр кутгандим

Эксперт: «Мингз қасддан Златаннинг бошини босиб ўтди ва бунинг учун узр сўрамади»

Руни куннинг энг баҳсли мавзуси ҳақида: Футболда бундай қилиққа жой йўқ