Нима учун КХДР элчиси Малайзиядан чиқариб юборилди?

Жаҳон 05 Март 2017 10743

КХДРнинг Куала-Лумпурдаги элчиси Кан Чхолнинг Малайзия ҳудудидан чиқариб юборилиши Пхеньян учун Ким Чен Намнинг ўлимига аралашмасликка ишорадир. Бу ҳақида бугун мамлакат вице-премьери Аҳмад Зоҳид Ҳамидий маълум қилди. 

"Дипломатик миссия раҳбари терговнинг боришига ҳар томонлама аралашишга уринди", - дея изоҳ берди ТИВнинг қарорига Ҳамидий. Унинг сўзларига кўра, "Малайзия томон содир бўлган воқеа юзасидан пухта тергов олиб бормоқда, жумладан гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, экспертлар баҳоси тингланмоқда ва ҳоказо". 

Шанба куни Малайзия ТИВ раҳбари Анифа Омон КХДР элчиси мактуб йўлланган вақтдан бошлаб (маҳаллий вақт билан соат 18:00) 48 соат ичида мамлакатни тарк этиши кераклиги айтилганини маълум қилди.

Малайзия полицияси 14 февраль куни КХДР етакчисининг акаси Ким Чен Намнинг ўлимини тасдиқлади. У Куала-Лумпур аэропортида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва шифохонага олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмган. Бундан аввал у ҳаво йўллари ходимларига ёрдам сўраб мурожаат қилган - у кимдир юзига қандайдир суюқлик пуркаб, қочиб қолгани ҳамда кучли бош айланишидан шикоят қилган. 

Кўпроқ янгиликлар