Пентагон Сурияга қўшимча ҳарбий кучларини киритади

Жаҳон 05 Март 2017 3652

Пентагон Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИДдан озод этиш учун қамалга қўшимча кучларни жалб этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Вашингтон махсус топшириқли ҳарбийларини, ҳарбий вертолётлари ҳамда артиллериясининг бир қисмини Сурияга кўчиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, ИШИДга қарши кураш олиб бораётган Сурия курдларига ўқ-дори етказиб бериш давом эттирилади.

Шунингдек, америкалик амалдорлар Сурияда АҚШ ҳарбийлари бўлиши бўйича собиқ президент Барак Обама томонидан қўлланган чекловларни бекор қилдиришмоқчи.

Обаманинг чекловига кўра, Сурияда 500 нафардан ортиқ америкалик махсус топшириқли ҳарбийлар бўлиши тақиқланган.

Кўпроқ янгиликлар