Полиция Краснодар шаҳрида «Краснодар»га қарши ўйинга келган «Спартак» мухлисларини ҳибсга олмаган. Бу ҳақда ИИВнинг Краснодар ўлкаси бўлими матбуот хизмати хабар тарқатди.

«Полицияда мухлислар қўлга олингани, тартибсизликлар вақтида дубинкалар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллангани ҳақида маълумот йўқ», — дея ИИВ хабарини келтирган ТАСС.

Бундан олдинроқ ижтимоий тармоқда москваликлар клубининг ашаддий фанатлари Краснодарда маҳаллий кишиларга, жумладан славян бўлмаган кишиларга ҳужум қилгани, оқибатда полиция билан тўқнашув юзага келгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.