Сеулда миллионга яқин одам президентга қарши намойишга чиқди

Жаҳон 05 Март 2017 7436

4 февралда Жанубий Кореяда мамлакат президенти Пак Кин Хенинг истеъфоси талаб қилинган оммавий намойиш бўлиб ўтди.

Намойиш ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, Сеул марказида кетма-кет 18-шанба ўтказилаётган бу намойишда миллионга яқин одам иштирок этган.

Кванхвамун майдонида йиғилганлар конституцион судни Пак Кин Хенинг истеъфоси бўйича ишни чўзмай, уни 13 март кунигача тасдиқлашга чақиришди. Айнан шу куни конституцион суд раисининг ваколатлари муддати тугайди.

Шу билан бирга Сеулда президент тарафдорларининг ҳам намойиши бўлиб ўтган. Бу ердаги намойишчилар импичментни бекор қилишни ва Пак Кин Хени ҳокимиятга қайтаришни талаб қилишган. Уларнинг фикрича, Пак Кин Хе истеъфоси ортида Шимолий Корея махсус хизматлари ва Жанубий Кореядаги "коммунистик унсурлар" турибди. Бу намойишда қанча одам иштирок этгани ҳақида маълумот берилмаган.  

Ўтган йил декабрида Жанубий Корея парламенти депутатлари коррупция ва ҳокимиятни суистеъмол қилишда айбланган Пак Кин Хе импичментига овоз беришганди. Энди импичментни конституцион суд тасдиқлаши ёки рад этиши керак. Дастлабки маълумотларга кўра, суд ўз қарорини 10 ёки 13 мартда овоза қилиши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар