Трамп ва Абэ ўртасидаги гольф ўйинида ким ғолиб бўлганди?

Жаҳон 05 Март 2017 5149
Фото: Reuters

Япония бош вазири Синдзо Абэ япон ҳукуматининг АҚШга ташрифи давомида президент Дональд Трамп билан бўлган гольф ўйини натижаларини ошкор этишни истамади. Kyodo агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

"Ким ғолиб бўлгани - давлат сири ҳисобланади, - дея ҳазиллашди Абэ. - Бироқ жаноб Трамп ҳақиқатда ажойиб ўйинчи экан". Шу вақтнинг ўзида Япония бош вазири унинг ўша кунги энг биринчи зарби "бутун ҳаётидаги энг яхши беш зарбидан бири" бўлганини таъкидлаган. 

Манбага кўра, Дональд Трамп билан ўтган гольф ўйини мавзуси бундан аввал Абэнинг ҳукмрон коалиция вакиллари билан кечки овқат устида учрашганида ҳам кўтарилган. Унда бош вазир ўз ватани ва хорижда жиддий танқидга йўлиққан АҚШ президенти билан бундай норасмий вазиятда учрашишини кутмагани ҳақида сўзлаган. Шунда Абэ гольф ўйини вақтида Трамп икки марта тўпни нишонга урганини айтган. 

Абэ ва унинг Трамп билан ишончли муносабат ўрнатиш нияти бош вазирнинг сиёсий рақиблари томонидан танқид остига олинди. Япон мухолифат партия вакилларининг фикрича, АҚШнинг амалдаги президенти билан ҳаддан зиёд яқин алоқалар Япониянинг Европа мамлакатлари билан муносабатларига путур етказиши мумкин.

Синдзо Абэнинг Қўшма Штатларга ташрифи февралнинг биринчи ярмида амалга оширилиб, икки қисмдан иборат бўлди. Биринчи куни томонлар Вашингтонда музокаралар ўтказишди, шундан кейин Абэ ва Трамп Америка президентига тегишли Палм-Бичдаги "Мар-аЛаго" масканига йўл олишди. Бу ерда икки давлат етакчиси гольфда беллашишди. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар