Туркия президенти ўз халқини янги гуманитар акцияга чорлади

Жамият 05 Март 2017 5908
Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған "Инсониятга умид бер"  (İnsanlığın #UmuduOl)номли янги гуманитар акциянинг бошланиши ҳақида эълон қилди. Мазкур акция Шарқий Африканинг тўрт мамлакати - Сомали, Эфиопия, Кения ва Жанубий Судан, шунингдек Яманни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бу ҳақида "Анадолу" нашри хабар берди. 

Турк давлати раҳбари ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунтида юқорида номлари қайд этилган мамлакатлардаги кенг кўламли гуманитар инқирозга эътибор қаратди. 

Эрдўған Туркия фуқаролари қурғоқчилик таҳдид солаётган мамлакатларга ёрдам қўлини чўзишини таъкидлади. 

"Туркия янги гуманитар акция ҳақида эълон қилади. Бунинг учун "Шарқий Африка" (Doğu Afrika) ёки "Яман" (Yemen) сўзларини ёзиб, 2868 рақамига қисқа хабар йўллашлари мумкин. Сиз 10 лира ҳадя қилиб, биродарларимизга ёрдам берувчи акцияни қўллаб-қувватлайсиз", - деб ёзди Туркия президенти ўз саҳифасида. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар