«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри катта эҳтимол билан фаолиятини «Арсенал»да давом эттиради. Бу ҳақда The Sunday Express хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, италиялик мутахассис лондонликлар клуби билан келишувга эришган.

Аммо шартнома Арсен Венгернинг ўз лавозимини тарк этишидан кейин имзоланиши айтилган. Франциялик мутахассис ҳалигача қарор қабул қилмаяпти.

Бундан олдинроқ, Аллегри ўз фаолиятини Англияда давом эттириши борасидаги хабарларни изоҳлашдан бош тортгани хабар қилинганди. Аммо манбанинг тасдиқлашича, у «Арсенал» билан ҳатто қайси футболчиларни трансфер қилиши борасида ҳам гаплашиб олган.