Интернетда Жанубий Дакотадаги ҳиндулар қабиласи раҳбарларининг генерал Майлз ва унинг армияси билан тўқнашувдан аввал тушган сурати бир кун давомида 60 минг лайк ҳамда деярли 5 минг изоҳни йиғди. Сурат 1880 йилда олинган – бир неча ойдан сўнг унда тасвирланган баъзилар ҳаётдан кўз юмади. Фотошоп устаси бу фотосуратга “янги ҳаёт” бахш этди ҳамда унга рангларни қайтарди.

Frozenburger тахаллуси остидаги фойдаланувчининг тушунтиришича, суратга у замонавий кўриниш касб этиши ва кишилар уни янада теранроқ англаши учун ранглар қўшган. Frozenburger суратда тасвирланган ҳиндуларнинг исмларини ҳам келтирган: Ўтирган Буқа, Қараётган Айиқ, Катта Оқ Отга эга, Оқ Дум, Айиқ Жигари, Тоғлардаги Момақалдироқ, Вовуллаётган Ит, Парвоз Қилаётган Қирғий, Чўлоқ, Бургут Ҳуштаги. Раҳбарлар генерал Нельсон Майлз билан тўқнашувдан бироз аввал учрашишган. Ҳиндулар раҳбарларининг учрашуви сурати 1880 йилда олинган. Орадан унча кўп вақт ўтмайди ва унда тасвирланган баъзи кишилар бошқа шароитларда учрашади. Асл сурат:

Бу эса Айиқ Мундири дея аталган генерал Майлзнинг ўзи. 1880 йилда айнан унинг қўмондонлигида Вундед-Ни ирмоғида қонли жанг бўлиб ўтган. Бу Дакота ҳиндулари ўртасидаги сўнгги тўқнашув ва Ҳиндулар урушидаги энг охирги жанглардан бири бўлди.

Пастдаги суратда эса – 1880 йилда Вундед-Ни ирмоғидаги жанг пайтида асир олинган ҳиндулар қабилалари раҳбарлари. Ўнгда – Парвоз Қилаётган Қирғий.

Суратда акс этган яна бир раҳбар – Ўтирган Буқа жанг вақтга қадар оламдан кўз юмиб бўлганди. 1876 йилда у АҚШ Aмерика полкларидан бирини тор-мор келтирган. Жангдан икки ҳафта аввал 40 нафар полициячи-ҳинду уни ҳибсга олишга ҳаракат қилди. Раҳбар чекинишни истамади, ҳамда натижада рўй берган отишма оқибатида ўзи, саккиз нафар тарафдори ва олти полициячи ҳалок бўлди.