Афғонистон президенти ШҲТнинг Остонадаги саммитида иштирок этади

Жаҳон 06 Март 2017 2870
Фото:RIA

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Остонада бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар саммитларида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.  

6 март куни Ғани Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилган. Остонадаги ШҲТ саммити 8-9 июнь кунлари,  Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити эса 10-11 сентябрда ўтказилади.

Афғонистон президенти бу саммитларда иштирок этишини тасдиқлаган.

Томонлар мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган. Етакчилар Афғонистон президентининг 2015 йил ноябрда Қозоғистонга ташрифи натижаларига кўра эришилган келишувларнинг амалга оширилишидан қониқиш билдиришган.

Шунингдек, икки давлат етакчиси Қозоғистон ва Афғонистон ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги билан бир-бирларини табриклашган.  

Айни вақтда ШҲТга Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистон киради. 2016 йилда Ўзбекистонда ўтган саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистоннинг киритилиши бўйича меморандум имзоланган. Афғонистон айни вақтда ШҲТда кузатувчи давлат ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар