Андижон яшаган юз йил: кеча ва бугун (фоторепортаж)

Ўзбекистон 06 Март 2017 46256
Фото: Kun.uz

Яқинда пойтахт томон поездда йўлга чиқиб, ёш тарихчи йигит Искандар билан ҳамроҳ бўлдим. Андижондан Тошкентга қадар поездда олти соатда етиб борасиз. Бир купеда кетган кишилар эса, албатта, дилдан суҳбатлашиб кетадилар. Бизда ҳам шундай бўлди. Айни пайтда Андижон адабиёт ва санъат музейида илмий ходим вазифасида иш олиб бораётган йўлдошим 2500 йилга тенг Андижон замини тарихи ҳақида жуда кўп нарсаларни гапириб берди. Унинг қадимги Довон давлати, Қорадарё бўйидаги Далварзинтепа, Элатон ёдгорликлари, Соҳибқирон Амир Темурни Андижон ҳудудида мўғул босқинчилари устидан қозонган ғалабаси ҳақидаги маълумотларини мароқ билан тингладим. Мен эринмай савол бераман, у йигит жавоб қайтаради. Гурунглашганча олти соат йўлни қандай ўтганини ҳам билмай қолибмиз.

Инсон ўзи яшаб турган макон тарихи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни исташи табиий ҳол. Ҳаммамиз ҳам: “Асрлар силсиласи, тамаддун менинг заминимда қандай кечган экан?”, деган саволга жавоб излаймиз. Ҳамроҳим гап орасида: “Менда Андижонни ўтган аср бошларидаги фотосуратлари ҳам бор”, деб қолди. Унинг бу гапи каминани роса қизиқтиргани, аниқ. Туғилиб ўсган юртим ҳақидаги тарихий китобларни ҳарқалай ўқиганим бор. Китоб мутолааси давомида сатрларни ўқиб, тасаввур оламида сузасиз. Бироқ суратнинг ҳам ўз йўриғи бор. У кишига ўша замон руҳи, қиёфасини ҳам кўрсатиб бера олади. Манзилга етгач ҳамроҳим билан яна боғланиш мақсадида бир-биримиз билан телефон рақамларимизни алмашдик. Орадан бир ҳафта ўтиб, Искандар Мадғозиевдан ўша тарихий фотосуратларни олдим. Тўғриси, унинг архивидаги фотосуратлар мен учун зўр топилма бўлди.

Жаҳон тамаддунида улкан ўрин эгаллаган “Буюк ипак йўли” йўналишидаги Андижон қадимги даврдан, бундан деярли 2,5 минг йилдан бери тарих саҳнасида ўз ўрнига, бой ва кўркам ўтмишига эга бўлган, келажаги порлоқ, буюк ва азим шаҳардир. Тақдим этаётган маълумотларим эса яқин ўтмишдан бир парча холос.

Қуйида Андижон шаҳрининг бундан бир аср аввал қандай кўринишда бўлгани ва ҳозирда қандай қиёфа касб этгани ҳақидаги фотомаълумотлар билан танишинг.

1.  Андижон. Эски шаҳар кўчаси

2.  Эски шаҳар ҳудудидаги мева расталари

3.  Шаҳардаги кичик кўчалардан бири.

4.  Бозор

5.  Яланғоч кўрғон кўчаси

6.  Жомеъ масжиди

7.  Янги шаҳар ҳудудидаги кўчалардан бири

8.  Мингбоши масжиди атрофи

9.  Масжид

10.  Сойга қурилган иншоот  

11.  Андижон уездига қарашли Арслонбобдаги Чорвоқ қишлоғи

12.  Ерли аҳолининг байрамидан олинган лавҳа

13.  Аёллар базми

14.  Масжид атрофида

15.  Масжид ҳовлисидаги минора

16.  Пичан бозори

17.  Масжид қурилиши

18.  Пахтани қайта ишлаш заводи

19.  Янги шаҳардаги кўча.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Кўпроқ янгиликлар