Туркманистон ва Ўзбекистон глобал кун тартибининг муҳим йўналишларидан бири бўлган барқарор ривожланиш ва унинг таркибий қисмлари – энергохавфсизлик, халқаро транспорт-транзит қатновининг ривожланиши, экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этади. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхободда ўтказилган музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида чиқиш қилиб, шундай баёнот беришди.

Гап барқарор энергетика соҳасида Туркманистон ва Ўзбекистоннинг минтақадаги кенг кўламли энергетика лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши ҳақида бормоқда. Улар орасида, аввало, Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой газ қувурини тилга олиш мумкин. Бундан ташқари, биз Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Афғонистон-Покистон йўналиши бўйича Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга электроэнергия етказиб бериш бўйича ҳамкорлигимизни фаоллаштиришга тайёрмиз, дея хабар қилди Туркманистон раҳбари.

Давлат раҳбарлари ушбу учрашув Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигига сифатли туртки беради, дея таъкидлашди. Давлатлараро мулоқот ҳолати муҳокама қилинди, қатор халқаро масалалар бўйича фикрлар алмашилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини белгиловчи икки томонлама ҳужжатлар пакети имзоланди.