Атроф-муҳитнинг ифлосланиши дунё бўйлаб ҳар йили 1,7 млн боланинг умрига зомин бўлмоқда. Бу ҳақда 6 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди. 

Ташкилотга кўра, бир ойликдан 5 ёшгача вафот этувчи болалар ўлимининг 4та сабабидан бири носоғлом муҳитдир. Экспертларнинг фикрича, ҳавонинг ифлосланиши, пассив чекиш, тоза сув ва санитар чораларнинг йўқлиги ҳамда нотўғри шахсий гигиена шулар жумласидан. 

"Ифлос атроф-муҳит, айниқса, ёш болалар учун ўлим таҳдидини солади. Уларнинг энди шаклланаётган аъзолари, жажжи танаси ва нафас олиш органлари ифлос ҳаво ва сув қаршисида ожиз қолади", - деган ташкилот бош директои Маргарет Чэнь.

ЖССТнинг қайд этишича, болалар умрига зомин бўлаётган энг кенг тарқалган диарея, безгак ва зотилжамга атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш билан барҳам бериш мумкин.