Bentley янги машиналар сериясини тақдим этди

Технология 06 Март 2017 8055

Bentley компанияси Mulliner’дан Mulsanne Hallmark автомобиллари сериясини тақдим этди. Бу ҳақда «Лента.ру» марка матбуот хизматига асосан хабар берди. Унга янги моделлар, жумладан Speed ва Extended Wheelbase нусхалари ҳам кирган.

Чекланган серияга дизайни тилла ва кумуш элементларга эга бўлган 50та автомобиль киритилди. Расмий премьера Женевадаги халқаро автосалонда бўлиб ўтади.

2016 йилнинг баҳорида янгиланган Mulsanne’нинг расмий тақдимот маросими Женевадаги аввалги халқаро автосалонда ўтказилганди.

Машина 5,3 сонияда соатига 100 километр тезликка чиқа олади, максимал тезлик эса соатига 296 километрга тенг. Янги Mulsanne’нинг V8 двигатели муҳим технологиялар билан жиҳозланган: цилиндрларнинг қисман ўчирилиш функцияси ва газ тақсимлаш босқичларнинг ўзгариш тизими, бу ёқилғи сарфини тежаш имконини беради.

 

Кўпроқ янгиликлар