Жанубий Суданда гуманитар вазият кескин ёмонлашмоқда, БМТга бу давлатнинг миллионлаб аҳолисини очарчиликдан қутқариш учун 1,6 млрд доллар зарур. Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен Жанубий Судан пойтахти Жубада ўтган матбуот-анжуманида маълум қилди.   

БМТнинг баҳолашича, Африканинг ушбу давлатида ҳозирда 100 минг киши очарчиликдан азият чекмоқда. Бироқ июль ойигача озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекувчилар сони 5,5 млн кишигача етиши мумкин. "Бу пайтга келиб ҳосилсизлик даври эндигина бошланаётган бўлади, афсуски, вазият кейинги ойларда жуда ёмонлашиши мумкин", деб огоҳлантирган О'Брайен. "Бизда режа бор, биз вазиятга муносабат билдирмоқдамиз ва кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрмиз. Бироқ бизга кўпроқ ҳаётларни сақлаб қолишга имкон берувчи воситалар керак", деб таъкидлаб ўтган О'Брайен.

БМТ ва унинг ҳамкорларининг аҳолига ёрдам беришга қаратилган саъй-ҳаракатлари "тўқнашувлар, зарур жойга боришнинг иложи йўқлиги ва қоғозбозлик" сабабли қийинлашмоқда. Гуманитар ёрдам сақланадиган омборлар кўпинча талаб кетилади. "Бизга жанговар ҳаракатлар тугатилиши жуда зарур. Бизга вазият тинчланиши керак, шунда биз муҳтож одамларга доимий асосда ёрдам бера оламиз", деб қўшимча қилган О'Брайен.