Исроил полицияси йил бошидан бери тўртинчи бор мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхуни сўроқ қилади. У суиистеъмол қилиш бўйича суриштирув иши доирасида 6 март куни яна бир бора сўроқ қилинади, деб хабар бермоқда Haaretz газетаси.

Маълумотларга кўра, Нетаньяху Қудусдаги ўз қароргоҳида сўроқ қилинади.

Haaretz’нинг билдиришича, бугунги сўроқ икки иш юзасидан ўтказилади. Улардан бири тадбиркорлардан олинган совғаларни нотўғри расмийлаштиришга алоқадор бўлса, бошқаси - "Едиот ахронот" ва "Исраэль хайом" газеталари муҳаррирлик сиёсатига эҳтимолий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ, дея хабар беради нашр.

Январь бошида полиция Нетаньяхуни Қудусдаги қароргоҳида икки бора сўроқдан ўтказди, учинчи сўроқ эса 27 январь куни бўлиб ўтди. Биринчи сўроқ уч соатдан ортиқроқ вақт давом этган бўлса, иккинчиси – беш соатдан кўпроқ, учинчиси эса – тахминан 3 соат атрофида давом этди.

Нетаньяху эса бир неча бор барча айбловларни рад этди.

Ўтган йилнинг декабрида Исроил бош прокурори ва ҳукуматнинг юридик маслаҳатчисчи Авихай Мандельблит полицияга Нетаньяхуни жорий йил бошида икки жиноий иш доирасида сўроқдан ўтказишга рухсат берди. Тергов жараёни ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.