Эркин иқтисодий зоналарда ишлаб чиқариш кенгайтирилади

Ўзбекистон 06 Март 2017 5799

Ўзбекистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш кенгайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралда қабул қилган қарорида сўз юритилган. 2017-2019 йилларда ЭИЗларда ишлаб чиқариш режалаштирилган маҳсулотлар рўйхати ҳам қарор билан тасдиқланган. Ҳужжат матни Lex.uz сайтига жойлаштирилган

Мазкур қарорни ҳаётга татбиқ этиш маҳсулотлар импортини қисқартириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқиш, уларда тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш, минтақалар, соҳа ташкилотлари ва хўжалик бирлашмалари минерал-хом ашё салоҳиятидан имкон қадар кенг фойдаланиш ҳамда ЭИЗлар ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қулай шароитлар барпо қилиш имконини беради. 

Рўйхатга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ва амалга ошириш Бошқарув кенгашига юклатилган. Айни кенгашга рўйхатга ўзгартиш киритишга рухсат берилган. 

Тижорат банкларига ўз маблағлари ва Ўзбекистон ҳукумати кафолатисиз жалб қилинган хорижий кредит линияларидан фойдаланган ҳолда ЭИЗларда лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни харид қилишлари учун кредитлар тақдим этиш тавсия қилинган. 

Бундан ташқари, 8та тижорат банклари ЭИЗлар ҳудудида ўз шохобчаларини очади. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар