Хитойда Tesla машиналари қувватланиш вақтида ёниб кетди

Технология 06 Март 2017 4743

Шанхайда Tesla компаниясининг иккита электромобили Supercharger қувватлаш станцияси ҳудудида ёниб кетди.

Компанияда ушбу ҳодиса юзасидан маълумотларга эга эканликлари тасдиқланди ва ёнғин  бўйича тергов олиб борилаётгани маълум қилинган. Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган ва барчаси иккита электромобилнинг шикастланиши билан якунланган.

Мавжуд маълумотларга кўра, ёнғин Tesla Model S P85 моделида юзага келган. Ёнғин унинг ёнида турган бошқа электромобилни ҳам шикастлаган. Компанияда таъкидланишича, ёниб кетган Model S заряд станциясига уланмаган бўлган. Компания ёнғин машинадаги муаммолар ёки унинг салонида нимадир борлиги сабабли юзага келганини аниқлаши керак. 

Компаниянинг 200 мингдан кўпроқ машинасидан иккитасигина йўл-транспорт ҳодисаси ёки ташқи таъсирсиз ёниб кетган. 2016 йил январда Норвегияда Model S зарядлаш қувватидаги қисқа туташув сабабли, августда эса Францияда синов вақтида ёниб кетган, бунга компания томонидан йўл қўйилган нуқсон сабаб бўлган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар