Италиянинг «Торино» клуби президенти Урбано Кайро жамоа ҳужумчиси Андреа Белоттининг трансфер қийммати борасида тўхталиб ўтди.

«Биз аллақачон Белоттининг товон пули миқдори ўзгартириб қўйганмиз. Агар хориж клубини уни сотиб олиш нияти бўлса ва Андреанинг ўзи ҳам кетишни истаса, уни 100 миллион еврога сотишимиз мумкин. Аммо Италиядаги жамоалар унинг учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф қилишса ҳам менда рад жавобини бериш ҳуқуқи бор.

Товон пулини яна оширамиз, деб ўйламайман, чунки ўзи яқинда бу ишга қўл урдик. Лекин бугунги кунда янги шартнома бўйича музокаралар бошланганида аниқ товон пулини 150 миллионга кўтариб қўйган бўлардик. Чунки унинг нархи айнан шунча бўлиши керак.

Белотти – атоқли ҳужумчи, бугун у («Палермо»га қарши ўйин — Tribuna.Uz изоҳи) яна бир марта керак жойда ва керак жойда ўз иқтидорини намойиш этиб берди», – деган Кайро.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Белотти Италия А Сериясининг 27-турида «Палермо»га қарши кечган учрашувда 7 дақиқа-ю 15 сония ичида 3та гол киритиб жамоасига ғалаба келтирганди. Ҳозиргача А серияда 24 учрашувда майдонга тушган футболчи 22та гол киритишга муваффақ бўлди.