Қирғизистон давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати фуқаролик ҳолати далолатномалари актларини қўлда тўлдиришни тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда «24.kg» агентлиги хизмат раиси ўринбосари Достон Дўгоевга асосан хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, туғилганлик, ўлим, никоҳ қайд этилгани ёки бекор қилингани ҳақидаги гувоҳномани сохталаштириш жуда осон. «Бу ҳужжатлар қўлда тўлдирилади. Сиёҳни ўчириш кифоя. Бу ҳужжатларни текшириш дастури йўқ», - деган Достон Дўгоев.

Унинг қўшимча қилишича, давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати гувоҳномалар бланкаларини ўзгартиришни режалаштирган. «Ҳимоя кучаяди. Бундан ташқари, биз қўлда тўлдиришни тақиқлаймиз. Бу фуқаролик ҳолатининг барча далолатномаларига тегишли», - дея таъкидлаб ўтди амалдор.