Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги «Айдана Жеменей», «Баршинай Ҳүрлиман», «Саламат Көшкинбаев», «Сейтжан Жамалов», «Тәжимурат Өтебаев» фермер хўжаликларига «Ўзмашлизинг» МЧЖ лизинг асосида олиб келинган бешта «Арион-630с» маркали янги тракторлар топширилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, туман бўйича 345 фермер хўжалиги бор. Шулардан 275таси пахтачилик ва ғаллачилик, 24 таси чорвачилик, 3 фермер хўжалиги балиқчилик, 1 фермер хўжалиги паррандачилик билан шуғулланади.