Қозоғистон таълим вазирлиги сайти хорижий серверлардан ҳужум қилиши мумкин бўлган номаълум хакерлар томонидан бузиб кирилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳужум 5 мартга ўтар кечаси амалга оширилган ва кейинги куннинг пешин вақтига яқин унинг иши тикланган. Таълим вазирлиги матбуот хизматида маълум қилинишича, ушбу бузиб кириш "Қозоғистоннинг таълим ва фанни ривожлантириш давлат дастурига путур етказиш режалаштирилганини кўрсатади".