Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги оддий оила ўзига тегишли бўлган дала-ҳовли ошхонасида кутилмаганда енотни аниқлашди. У идиш-товоқни катта қизиқиш билан ювган ҳамда ҳайратга тушган уй эгаларига эътибор ҳам бермаган. Tengrinews.kz нашри шундай хабар тарқатди.

Чақирилмаган меҳмон уй ишларини яхши кўришини исботлаган бўлса ҳам, озодаликка риоя қилмаслиги маълум бўлди: ювиш жараёнидан сўнг баъзи бир тарелкалар полга қулади ҳамда синиб кетган. Бироқ ҳаттоки синган идиш-товоқнинг товуши ҳам жониворни қўрқитиб юбормади.

Оила бошлиғи енот билан “танишув” ҳолатини смартфон камерасига ёзиб олди. Кадрларда жонивор кир идиш-товоқ бўлган ошхона чаноғида “жавлон уриб меҳнат қилаётганини” кўриш мумкин. У ҳаттоки видеосъёмкага ҳам эътибор бермади. Фақатгина уни силаб қўйишга бўлган уринишдан сўнг енот ўз ишларини ташлаб, чиқиш эшиги томон қочиб кетди.

Интернет фойдаланувчиларидан баъзи бирларининг фикрича, енот билан ҳолат саҳналаштирилган. Кўплар “вундеркинд-жонивор” ошхона анжомидан фойдаланишни билишига ишонмади, баъзилар эса ошхона чаноғи ёнидаги ювилган тарелкалар уюмидан ҳайратга тушди.