Кўчмас мулкдан фойдаланмаётганлар уларни ишлатиши ёки сотиши керак бўлади

Ўзбекистон 06 Март 2017 40207

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2017 йилдаги ПҚ–2796 сонли қарори билан тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишини янада рағбатлантириш бўйича чоралар маъқулланди. Ҳужжатни қабул қилишдан мақсад қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш, зарур инвестициялар киритиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш жойлари барпо этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир. Қарорнинг тўлиқ матни билан Lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Президент қарори билан аввал хусусийлаштирилган, қурилиши тугалланмаган иншоотларда хўжалик фаолияти юритишни тезлаштириш механизми ҳам тасдиқланган. У учта босқичдаги схема бўйича амалга оширилади. 

I босқичда қурилиши тугалланмаган ва ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган иншоотлар ҳамда майдонлар рўйхати тузиб чиқилади. 

II босқичда инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқиб, тасдиқланади ва уларни ҳаётга татбиқ этишда кўмак берилади. 

Сўнгги III босқичда инвестиция лойиҳаларини амалга оширмаётган мулкдорларни солиққа тортиш тартиби ишлаб чиқилади. 

Шу билан бирга, бу каби иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида идоралараро комиссия ҳам тузилади. Мазкур комиссиялар фаолият юритилмаётган бўш кўчмас мулк биноларини қидириб, рўйхатини тузади,  уларнинг эгалари билан бирга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқади, инвестиция лойиҳаси амалга оширилгани ёки йўқлиги борасида хулоса беради, инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорларга ҳужжатларни тўплаш ва кредитлар олишда амалий ёрдам кўрсатади. 

Шу билан бирга, қарорда таъкидланишича, комиссия кўчмас мулк эгалари инвестиция лойиҳасини амалга оширмаётгани хусусида хулоса қилса, кейинги ойдан қурилиши тугалланмаган биноларга эгалик қилувчи ва қарор бўйича солиқ имтиёзларига эга бўлган юридик шахсларга умумий тартибда солиқ солинади. Бундан ташқари, юридик шахслар ва ер солиғи учун тўланадиган солиқлар икки карра кўпайтирилади. 

Бироқ, бу талаблар умумий майдони 2 минг кв.м.дан кам бўлган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, давлат идоралари ёхуд бошқа ташкилотлар айби билан 
инвестиция лойиҳаларини амалга оширолмаганлар, қурилиши тугалланмаган бино ёки ишлаб чиқариш майдонини харид қилганига 12 ой тўлмаганлар ёки шу каби иншоотларни сотувга қўйганларга (илк 3 ой) қўлланилмайди. 

Қайд этиш жоизки, бу каби бино ва иншоотларда инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаса, ҳар ҳисобот йилида мулк ва ер солиғи 2 каррадан кўтарилиб борилади, аммо умумий кўтарилиш 6 баравардан ошмаслиги таъминланади. 

Тижорат банклари қурилиши тамомланмаган иншоотларда инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар, ижарага олувчиларга муддати беш йил бўлган ва илк 12 ойида қайта молиялаш ставкасидан ошмайдиган имтиёзли кредитлар тақдим этади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар