Ливия соҳиллари яқинида 20 нафар муҳожир жасади аниқланди

Жаҳон 06 Март 2017 1763

Ливиянинг пойтахти Триполи соҳиллари яқинида Европага ноқонуний тарзда ўтмоқчи бўлган 20 нафар муҳожирнинг жасади аниқланди, деб маълум қилди "Анадолу" ахборот агентлигига Ливиянинг Сабрат шаҳри ноқонуний миграцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Басим Ал-Гараблий.

Унинг айтишича, қочқинлар соҳилбўйи хизмати ходимлари ва одамлар контрабандаси билан шуғулланувчи кимсалар ўртасидаги отишмада ҳалок бўлганлар.

Ал-Гараблийнинг айтишича, муҳожирларни олиб кетаётган кемада 160 киши бўлган, бироқ улардан фақат 20 нафарининг жасади аниқланган.

Ал-Гараблийнинг таъкидлашича, бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган қолганлар ҳам ҳалок бўлганларига асослар бор.

2016 йилда Ливиядан Италияга Ўрта ер денгизи орқали 181405 муҳожир ўтган. 5 мингдан кўпроқ қочқин йўлда ҳалок бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар