Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги қарори билан “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида”ги қарорини қабул қилди. Қарор Lex.uz сайтига жойлаштирилган

Мазкур қарор билан тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартишлар киритилди, рўйхатга 2017-2019 йилларда ишлаб чиқариш белгиланган янги лойиҳалар киритилган. 

Шу билан бирга, дастурга қўшилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга нисбатан божхона имтиёзлари 6 мартдан, солиқ имтиёзлари 2017 йил 1 апрелидан  бошлаб қўлланилади. 

Ўз навбатида, мазкур дастурдан 12 турдаги маҳсулот рўйхат бўйича олиб ташланган.