Американинг Coca-Cola ва Швейцариянинг Nestle компаниялари ҳамкорлигидаги Beverage Partners Worldwide (BPW) корхонаси фаолияти 2018 йилда тўхтатилади. Бу ҳақда Nestle пресс-релизида келтирилган.

BPW Европа ва Канадада Nestea маркаси остида бутилкаларда совуқ чой тайёрлаб сотишга ихтисослашган.

«Салқин ичимликлар маҳсулотлари бозори ўзгаришларга тайёр. Nestle компанияси Nestea мустақил равишда ривожлана олади деб ҳисоблайди», — дея қайд этилган пресс-релизда.

Аниқлик киритилишича, Nestle Coca-Cola компаниясига Nestea маҳсулотини Канада, Испания, Португалия, Андорра, Руминия, Венгрия ва Болгарияда ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун лицензия тақдим этади.