Норвегия кемаси Ўрта ер денгизида 500дан ортиқ қочқинни қутқариб қолди

Жаҳон 06 Март 2017 1636

Норвегия ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Ўрта ер денгизида 503 нафар муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Ҳарбийларнинг маълумотига кўра, қочқинлар ҳаракатланган резина қайиқларда 358 эркак, 29 аёл ва 116 нафар бола бўлган. Улардан кўпчилиги жароҳатланган. Қутқарув амалиёти вақтида жиддий хасталик билан оғриган 16 ёшли ўсмир вафот этди.

Таъкидланишича, икки киши одам савдосида гумонланиб қўлга олинди ва Италия полициясига топширилди.

Аввалроқ Ирландия ҳарбий-денгиз кучларининг Niamh кемаси Ливия қирғоқларида 329 нафар муҳожирни қутқаргани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар