ОАВ: Туркияда Россия элчисини ўлдиришга алоқадор россиялик аёл қўлга олинди

Жаҳон 06 Март 2017 10709
Фото: AP

Анқарада Россия фуқароси бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Hurriyet газетаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларидаги манбасига асосланган ҳолда. У Туркиядаги россиялик элчи Андрей Карловни отиб ўлдирган Мавлут Олтинтош билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. 

Ҳибсга олинган 33 ёшли аёлнинг исми Екатерина. Тергов томони уни ноябрь ойи охиригача Олтинтош билан телефон мулоқотларини олиб борганини гумон қилмоқда. Бундан ташқари, у WhatsApp мессенжери орқали қотил билан суҳбатлашган.

Журналистларнинг уқдиришларича, россиялик аёл, шунингдек, Анқаранинг беш юлдузли меҳмонхоналарида интим хизматлари ташкил этишга алоқадор. 

Россиянинг Анқарадаги элчихонаси ушбу хабар хусусида РИА Новости агентлигига изоҳ бера олмаган

Элчи Андрей Карлов 2016 йил 19 декабрда Анқарадаги фотокўргазма очилиши маросимида нутқ сўзлаётган вақтда отиб ўлдирилган эди. Туркия ҳукуматига кўра, суиқасдни собиқ полиция ходими Мавлут Олтинтош амалга оширилган. У маҳаллий хавфсизлик кучлари томонидан жиноят содир этилганидан кейин йўқ қилинган. Россия Тергов қўмитаси "халқаро терроризм жинояти" бўйича жиноий иш қўзғатди, қотиллик россиялик ва туркиялик мутахассислар ҳамкорлигида суриштирилмоқда. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар