АҚШ Шимолий Корея учирган ракеталарни қайд қилган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари стратегик қўмондонлиги (СТРАТКОМ) вакили ТАСС ахборот агентлиги маълум қилган.

"СТРАТКОМ тизимлари Шимолий Кореядан маҳаллий вақт билан 22:34да учирилган ракеталарни қайд қилган", деб айтган манба, бироқ ракеталар турига аниқлик киритмаган.  У шунингдек Шимолий Корея ҳудудидан нечта ракета учирилганини ҳам маълум қилмаган.  

Шунингдек, Шимолий Америка аэрокоинот мудофааси бирлашган қўмондонлиги (NORAD) "Шимолий Кореядан учирилган ракеталар Шимолий Америкага хавф солмагани ҳақидаги хулосага келган".  

Шимолий Корея янги ракета синовларини ўтказди. Япония ҳукумати маълумотларига кўра, Япон денгизи томон 4 та ракета учирилган бўлиб, улар 1000 км га яқин масофани учиб ўтган. Улардан учтаси Япония иқтисодий ҳудудига тушган.