Samsung Galaxy S8 смартфони тасвирланган янги видео Slashleaks ресурси томонидан тақдим этилди. Geekbench бенчмаркида эса S8 ва S8 Plus'нинг тест натижалари пайдо бўлди. 

Янги видеода ҳажми катталашган экранли смартфонни кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, Samsung Galaxy S8 қурилмасининг ўлчамлари ўзидан олдинги қурилмадан фарқ қилмайди. Смартфондан "Home" тугмаси олиб ташланган, шу боис 18:9 ўлчамли экран олд панелни деярли тўлиқ эгаллайди. 

Geekbench'да Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus смартфонлари samsung SM-G950U ҳамда samsung SM-G955U сифатида қайд этилган. Уларнинг хусусиятлари бир ва кўп ядроли тестда:

Таққослаш учун - Samsung Galaxy S7 ва S7 edge натижалари (турли чипсетлар - Samsung Exynos 8890 ва Qualcomm Snapdragon 820даги смартфон натижаларидаги фарққа эътибор беринг).