«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес ва жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ўртасида зиддият юзага келган. Шу туфайли чилилик футболчи ёзда клубни тарк этмоқчи.

Daily Mail нашри хабарига кўра, Венгер Санчеснинг «Бавария»га (1:5) қарши ўйиндаги ҳаракатларидан норози бўлган, ўз навбатида футболчи айбни жамоадошларига тўнкаган. Шундан сўнг, бош мураббий уни «Ливерпуль»га (1:3) қарши ўйиннинг бошланғич таркибига киритмаган.

Венгер уни бўйсунмай қўйганликда айблаб, унинг бу хулқ-атвори жамоага салбий таъсир кўрсатаётганини билдирган.

Айни пайтда футболчининг келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Аввалги хабарларда ушбу 28 ёшли футболчи билан «ПСЖ», «Ювентус» ва «Интер» клублари қизиққан эди. Туринликлар жамоаси раҳбарияти унинг трансфери учун 30 миллион евро таклиф этган.