Стокгольм архипелагининг жанубий қирғоқларида, ёзда кўпчилик сайёҳлар дам олишни хуш кўрувчи пляжда 86 йиллик мина топилди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда

Швециялик ҳарбийларнинг маълум қилишича, топилган мина 1931 йилда ишлаб чиқарилган Ф-31 минаси бўлган. Бироқ мина сув ўтлари билан қопланиб, ундаги маркировка ўқиб бўлмас даражага келгани сабабли унинг ҳарбий ёки машғулот учун мўлжалланган миналигини аниқлаб бўлмаган.    

Мина яна денгизга оқиб кетмаслиги учун боғлаб қўйилган. Минани яқин орада чуқурроқ жойга олиб бориб, портлатиш режалаштирилган.  

Långgarn оролидаги барча 20 киши сапёрлик ишлари олиб борилиш вақтига эвакуация қилинади.