Текебаев иши. Қирғизистонда ҳибсдаги сиёсатчи президентликка номзод бўлади

Жаҳон 06 Март 2017 8757

Қирғизистон МСК «Отамакон» партияси етакчиси Омурбек Текебаев номзодини президентлик сайловида рўйхатдан ўтказишга тайёр. 5 март куни унинг номзоди мухолифат партияси томонидан илгари сурилди.

МСК аъзоси Назарали Ариповнинг сўзларига кўра, ҳозирча суд Текебаевни айбдор деб топмаган ва уни номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш мумкин.

«Аммо расмий рўйхатга олиш августда бошланади. Агар суд ўша вақтгача давом этса ҳам Омурбек Текебаев сайловда иштирок этиши мумкин. Агар уни қамоққа ҳукм қилишса, унда унинг номзоди сайловолди кампаниясини тарк этади», — дея аниқлик киритган Назарали Арипов.

Эслатиб ўтамиз, Омурбек Текебаев 26 февраль, якшанба куни, Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида қўлга олинди. Мухолифат партия етакчиси «Коррупция» ва «Фирибгарлик» моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда. 

Қирғизистон бош прокуратураси «Отамакон» партияси етакчисига нисбатан жиноий иш қўзғаган. Терговни олиб бориш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасига топширилган. У 25 апрелгача ҳибсда бўлади.

Қирғизистонда президентлик сайлови шу йилнинг 17 ноябрида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар