Туркманистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизлик муаммоларини ҳал этишда ҳаракатларни бирлаштиради

Ўзбекистон 06 Март 2017 6147

Олий даражадаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими якунига етгач, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари аъзоларига мурожаат билан чиқиш қилдилар. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Давлат раҳбарлари музокараларда муҳим ўрин тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлашди. Томонлар халқаро терроризм, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш каби долзарб масалаларни ҳал этишда икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасида биргаликда яқиндан ишлашга келишиб олганликлари таъкидланди.

Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда мамлакатларимиз позицияси ўзгармайди: биз минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган кучли ва самарали механизмларни яратиш тарафдоримиз, дея таъкидлаб ўтди Гурбангули Бердимухамедов.

Афғонистон муаммосига ёндашувда ўхшашлик борлиги таъкидланди, туркман ва ўзбек томони қўшни мамлакатдаги вазиятни ҳал этишга фақатгина тинч, сиёсий йўллар билан, миллий мулоқот асосида эришиш мумкин, деган фикрда. Туркманистон ва Ўзбекистон афғон ҳукуматига фаол халқаро ёрдам бериш, Афғонистоннинг минтақавий ва халқаро иқтисодий жараёнлар интеграциясига кўмак бериш тарафдори. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар