BT Sport телеканали УЕФА билан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинларини Буюк Британияда трансляция қилиш бўйича янги шартнома тузди.

ВВС хабарига кўра келишув 2021 йилга қадар тузилган ва телеканал УЕФАга бу шартнома бўйича 1,2 миллиард фунт тўлайди.

Амалдаги, 2015 йилда тузилган шартнома BT Sport учун 897 миллион фунтга тушганди.