Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореядан қочиб ўтиб, Ким Чен Ин бошқаруви ҳақида маълумот тақдим қилганларга мукофот пулини 4 марта оширди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги. 

Мукофот пули анчагинани – 1 млрд вонни (860 минг долларни) ташкил қилади. Бунгача мукофот пулининг максимал миқдори 250 миллион вондан ошмаган эди.

Таъкидланишича, бундай қарор Жанубий Корея хавфсизлигини оширишга қодир бўлган маълумот олишга қаратилган.  

"Шимолий кореяликлар қочмаслигининг асосий сабабларидан бири Жанубий Кореяга келгач пул топа олмасликларидан қўрқишлари ҳисобланади. Режалаштирилаётган ўзгаришлар уларнинг бу хавотирларига барҳам бериши мумкин", деб айтган агентлик манбаси.