АҚШнинг турар жой қурилиши ва шаҳарсозлик вазири Бен Карсон муҳожирларни АҚШга яхши ҳаёт орзусида келаётган қулларга ўхшатди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда

Карсоннинг айтишича, 18 ва 19-асрларда АҚШга зўравонлик билан етказилган ва сотилган қуллар ҳам ҳозирда муҳожирлардек орзу-умидларга эга бўлишган.

"Мана Американинг моҳияти нимада. У орзулар ва имкониятлар мамлакатидир. АҚШга банди қилиб олиб келинган ва камроқ манфаатлар эвазига узоқроқ ва ғайратлироқ ишлаган бошқа муҳожирлар ҳам бўлган", деб айтган Карсон вазирликдаги йиғилишда.

Карсон бу одамлар уларнинг набира-абиралари бир кун келиб "бу заминда фаровонлик ва бахтга эриша олишларига" умид қилиб яшашганини айтди. 

Карсон вакили залда бўлганлардан ҳеч ким унинг сўзларини нотўғри қабул қилмаганини айтган. Бироқ шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда Карсоннинг сўзи норозилик уйғотган. 

Карсон янги лавозимига 2 март куни тасдиқланган. У Дональд Трамп маъмуриятидаги биринчи афроамерикалик бўлди.