АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ 7 март эрталаб телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Етакчилар жумладан Шимолий Корея томондан 6 март куни ўтказилган ракета синовларини муҳокама қилишган. 

"Президент Трамп АҚШ Японияни 100 фоиз қўллаб-қувватлашини айтган. У шунингдек бу позицияни япониялик фуқароларга  етказиб қўйишни сўраган", деб айтди Абэ.

Аввалроқ Шимолий Корея ракета парвозларини АҚШнинг Япониядаги базаларига зарба беришнинг машқ қилиниши деб атаганди.