АҚШ Жанубий Кореяда THAAD РҚМ тизимларини жойлаштира бошлади

Жаҳон 07 Март 2017 2304

АҚШ Жанубий Корея ҳудудида ракеталарга қарши мудофаа тизими THAAD’ни жойлаштириш дастурини амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда 7 март куни АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги маълум қилди. 

"Шимолий Корея томондан давом этиб келаётган иғвогар ҳаракатлар, жумладан кечаги ракеталар учирилиши, альянсимизнинг Жанубий Кореяда THAAD’ни ўрнатиш бўйича ўтган йилги қарори фақатгина тўғри эканлигини яна бир маротаба тасдиқлади", деб айтилган қўмондонлик баёнотида.

Журналистларнинг маълум қилишларича, РҚМ тизимининг батарея компонентлари АҚШнинг ҳарбий-транспорт самолёти С-17 билан Жанубий Кореядаги Осана ҳарбий базасига етказилган.

Шимолий Корея томонидан ракета хавфларига қарши туриш учун THAAD тизимининг Жанубий Кореяда жойлаштирилиши бўйича келишувларга ўтган йили эришилганди. 

Хитой АҚШ РҚМ тизимларининг Корея яриморолида жойлаштирилишига қатъий қарши чиқмоқда. Пекиннинг фикрича, бу минтақадаги кучларнинг стратегик мувозанатини издан чиқаради.

Аввалроқ Жанубий Корея THAAD тизимларини жойлаштириш учун гольф-клуб майдонини ажратгани маълум қилинганди. Бу майдон денгиз сатҳидан 600 метрдан баландроқда жойлашган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32800 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18384 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 70955 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58902 Жамият
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Хитой жанубига кучли тўфон ёпирилди
13:47 2118 Жаҳон
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – маълумотномалар
13:41 1607 Жамият
«Барселона» Коутиньо учун навбатдаги таклифни жўнатди
13:40 2368 Спорт
Фото: Миробод туманида иссиқ сув қувури ёрилиши пона қоқиш билан «ҳал қилинди»
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Кўпроқ янгиликлар