Таниқли яккакураш жангчиси Александр Емельяненко Россиядан ташқарида жанг ўтказа олмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига спортчининг менежери Полина Емельяненко маълум қилган. Александрни озод қилиш шартларидан бири шундай бўлган.

Аввалроқ, жангчи World fighting championship Akhmat (WFCA) лигаси билан учта жанг ўтказиш бўйича шартнома имзолаган эди. 

"Александр озодликка чиқарилиш шартларига кўра, Россиядан ташқарига чиқа олмайди", - деган спортчининг менежери. 

Александр Емельяненко – ММА жангчиси Федор Емельяненконинг укаси бўлиб, у ProFC таснифи бўйича собиқ жаҳон чемпионидир. Бундан ташқари, жанговар самбо бўйича Россия, Европа ва жаҳоннинг бир неча карралик чемпиони ҳисобланади. Александр ММА таснифида 23 марта ғалаба қозонган, 7 марта мағлуб бўлган.