Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёнинг энг экологик тоза 10 пойтахти рўйхатини тузди. Британиянинг The Telegraph газетаси ушбу рейтинг билан бўлишди.

Манбага кўра, Стокгольм дунёнинг энг экологик тоза пойтахти номига сазовор бўлган - 1-ўрин! Иккинчи ўрин Веллингтон (Янги Зеландия)га насиб этган. Учликни Австралиянинг Канберраси ёпади.

Тўртинчи ўрин Оттава (Канада) томонидан банд қилинди. Ундан кейинги ўринларда Монтевидео (Уругвай), Таллин (Эстония), Хельсинки (Финляндия), Монако ва Мадрид (Испания) номлари қайд этилган.

Дунё пойтахтларининг энг ифлосланган пойтахти деб Ар-Риёд (Саудия Арабистони) тан олинди. Аксилрейтингга шунингдек Нью-Деҳли (Ҳиндистон) ва Доҳа (Қатар) ҳам киритилган.

Рейтинг тузишда экспертлар шаҳарлардаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси ҳақидаги маълумотларга асосланишди.