Англия чемпионатининг 27-турида «Челси» «Вест Ҳэм» меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим ўрталарида Эден Азар қарши ҳужумга киришётиб Фабрегасга тўп узатди, Сеск бир тепар усулда тўпни унинг ўзига қайтарди. Азар рақиб жарима майдончаси ичига кирди, қарши югуриб чиққан дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди.

50-дақиқада бурчак тўпидан сўнг тўп ўйинчилардан бирига тегиб, Диего Костага келиб тушди, у тўпни дарвозага йўналтирди - 0:2.

Ўйин охирида Мануэль Лансини мезбонларнинг жавоб голига муаллифлик қилди.

Ушба ғалабадан сўнг «Челси» иккинчи ўриндаги «Тоттенҳэм» билан орадаги 10 очколик фарқни сақлаган ҳолда, АПЛ турнир жадвалидаги пешқадамлигини давом эттирди.

Англия чемпионати, 27-тур
Вест Ҳэм – Челси 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 25 Азар, 0:2 – 50 Диего Коста, 1:2 – 90 Лансини. 
Вест Ҳэм – Рэндолф, Рид (Байрэм, 64), Фонте, Крессуэлл, Куяте, Нобл (Фернандеш, 77), Обианг, Снодграсс, Фегули (Айю, 64), Лансини, Кэрролл.
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Фабрегас, Мозес (Зума, 76), Педро (Матич, 65), Канте, Азар (Виллиан, 75), Диего Коста.
Огоҳлантириш: Фабрегас (45).