Филиппинда наркотик моддалар савдоси учун ўлим жазоси жорий этилиши мумкин

Жамият 07 Март 2017 1471
Фото: AP

Филиппин парламентининг вакиллар палатаси мамлакатда наркотиклар билан боғлиқ жиноятлар учун олий жазо сифатида ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Парламентнинг қуйи палатасида бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида наркотик моддалар савдоси ёки унинг айланиши билан боғлиқ жиноятлар учун жазо тариқасида ўлим жазоси ёки умрбод озодликдан маҳрум этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси маъқулланди. Ҳужжат лойиҳаси 216 депутат томонидан қўллаб-қувватланди, 54 киши қарши чиққан, бир депутат бетараф қолди.

Аввалига қонун лойиҳаси олий жазони бир қатор жиноятлар учун қўллашни кўзда тутганди. Уларнинг орасида босқинчилик, зўрлаш, давлатга хиёнат кабилар бор эди. Бироқ кейинчалик қонунчиликка зид ҳаракатлар миқдори бир неча бор камайтирилди. Натижада ҳужжатнинг якуний матнида фақатгина гиёҳванд моддалар билан у ёки бу жиҳатдан боғлиқ бўлган жиноятлар қолди, деб таъкидлайди Синьхуа.

Филиппин президенти Родриго Дутерте амалдаги жиноий қонунчиликни кучайтириш ва ўлим жазосини тиклаш кераклиги ҳақида маълум қилди. Унинг фикрича, бу оғир жиноятларни олдини олишга йўналтирилган самарали чорадир. 

Кутилишича, қонун лойиҳаси яқин орада Филиппин парламенти юқори палатасига кўриб чиқиш учун юборилади. Сенат уни тасдиқласа, президент ҳужжатга имзо чекиши лозим бўлади, ҳамда шундан сўнг у қонун мақомига эга бўлади.

Филиппинда ўлим жазоси 1987 йилги конституцияга мувофиқ бекор қилинганди. Ўшанда мамлакат ўта оғир жиноятлар учун бундай жазо чорасини бекор қилган биринчи Осиё давлатига айланди. Барча ўлим жазолари умрбод қамоққа алмаштирилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар