Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан алимент ундириш билан боғлиқ суд қарорларини ижро этиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижроси устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида 2016 йил 1 августида вилоят ҳокимлиги, ИИБ, суд ижро департаменти, “Маҳалла" жамоат фонди ҳамда меҳнат бош бошқармалари ҳамкорлигида қўшма фармойиш ишлаб чиқилиб, ижро учун жойларга юборилган.

Қўшма фармойиш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир туман (шаҳар) прокурори ўринбосарлари раислигида ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳар ойда алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси тўлиқ назорат қилиб борилмоқда.

Шу билан бирга алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳар чоракда идоралараро йиғилишда муҳокама қилиниб, мутасадди идора раҳбарларига зарур кўрсатма ва топшириқлар бериб келинмокда.

Назорат ва тарғибот тадбирлари жараёнида 01.03.2017 йил ҳолатига 947та ижро ҳужжатлари бўйича оилалар яраштирилганлиги муносабати билан тикланиши, 270та ҳолатда мавжуд қарздорликлар тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли ижро ишлари иш юритувидан тамомланган.

Шунингдек, жойларда ўтказилган 89та бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларида 1 629 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилиб, алиментдан бўлган қарздорлик иш ҳақларига қаратилган.

Тадбирлар жараёнида 12 534та ижро ҳужжатлари бўйича 9,6 млрд. сўмлик алимент пуллари ундирилган ва шу билан бирга 6 987 нафар вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари тикланишга эришилган.

Мазкур қўшма фармойиш ижроси тизимли равишда ижро этилиши натижасида вилоят прокуратурасига алимент ундириш билан боғлиқ мурожаатлар сони сезиларли даражада камайишга эришилмокда.