Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободга ташрифининг биринчи кунидаги музокаралар якунида икки президент ОАВ вакиллари билан учрашув ўтказиб, музокаралар бўйича баёнот беришди.

Куннинг иккинчи ярмида эса президентлар Халқаро Ахалтеки отлари мажмуаси билан танишишди. Туркманистон президенти Шавкат Мирзиёевга зотдор от совға қилган.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистонда яқинда чоп этилган Махтумқулининг “Элингга бахш айла” деб номланган китобини совға қилган. Туркманистон президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирган.